ОАВ:Туркия чегарачилари суриялик қочоқларни отиб ташламоқда

11:05, 31 март

Туркия чегарачилари Суриядаги фуқаролар урушидан жон сақлаш ниятида бўлган қочоқларни отиб ташламоқда. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда

Қочоқлар чегара орқали Туркияга кириб олишга уринмоқда. Туркия чегарачилари эса уларни шафқатсизларча отиб ташламоқда. Мазкур маълумотларни Сурияда инсон ҳуқуқлари бўйича кузатув маркази тақдим этган. 

Марказнинг маълумотларига кўра, сўнги тўрт ой ичида чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган 16 нафар қочоқ, жумладан  уч нафар болалар отиб ташланган.

Муҳожирларга бошпана топишга кўмаклашувчи шахснинг айтишича, “қочоқлар ҳалигача чегарани кесиб ўтмоқда, улар эндиликда ўзларини ё ўлдиришларини ё асирга олишларини истамоқда”. 

Туркия ҳукумати эса “Ҳаёти хавф остида бўлган сурияликлар учун мамлакат чегаралари ҳамиша очиқлигини” таъкидламоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!