Қиличбек Мадалиев рашк сабаб тўйга боролмаяпти

11:06, 31 март

Муҳаббатда, унинг давомийлигида рашк туйғусининг ўрни беқиёс, рашк ҳақида ёзмаган, куйламаган хонанда бўлмаса керак. Қиличбек Мадалиев “Йўл бўлсин” деб номланган сўнгги клипида ушбу мавзуни янгича талқинда, яъни санъаткор оиласида рашкдан келиб чиқадиган можоролар ва унинг ечими билан тасвирлаган. 

Видео кетма-кетликда Қиличбекнинг мухлисалари дастидан унинг турмуш ўртоғига ҳеч ҳам тинчлик бўлмайди. Охири бу одатларга чек қўйиш мақсадида Қиличбек бошқа тўйга чиқмайман, доим ёнингда бўламан деган қўшиқ ваъдаси билан уни тинчлантиради. Бу ҳали ҳаммаси эмас…

Клип бизда бир иккита саволлар туғдирди, саволларимизга хонанда Қиличбек Мадалиевдан жавоб олдик.

—Клип ғояси кимга тегишли, клипдаги ва ҳаётдаги Қиличбек бир хилми, оилада рашкдан кўп азият чекасизми?

—Клип ғояси ўзимга тегишли бўлиб, “9999” студияси билан ҳамкорликда суратга олинди. Ғоя айнан ҳаётимдан олинди деб айта олмайман. Аёлларимиз  баъзан ошкора, баъзан пинҳона сездирмасдан рашк қилишади. Нима бўлган тақдирда ҳам санъаткорнинг аёлига бу борада бошқаларга нисбатан қийинроқ бўлса керак. Ўзимнинг оиламга келадиган бўлсак, аёлим клипдаги сингари рашкчи эмас ҳам деб бўлмайди. Менимча рашкнинг ҳам оилада, севгида ўрни бўлакча. Энг муҳими ҳамма нарса меъёрида бўлса яхши бўлади.  

—Адашмасак клипнинг оҳирги кадрида  укангиз Санжар Мадалиев ҳам иштирок этган?

—Ҳа, укам ҳозирги кунда Республика эстарада ва  цирк коллежининг 2-босқич талабаси, келажакда актёр бўлишни ният қилгани учун мазкур коллежда таълим олмоқда. Хонандаликка ҳам қизиқиши жуда баланд. Бундан аввалги “Шаҳзодангни кут”, “Етарди” деб номланган клипларимизда ҳам кичикроқ бўлсада роль ижро этганди. 

Марҳамат клипни кўриб ўзингиз баҳо беринг…

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!