Асал ва Шоҳруҳхоннинг бир-бирига ўзига хос севги изҳори

11:57, 31 март

Куни кеча Шоҳруҳхоннинг концерт кунлари ўзгаргани ҳақида маълумот берган эдик. 

Хонанданинг “Юлдузлар” деб номланган концерт дастурининг янги саналари акс этган афишалари ҳам интернетда тез фурсатларда тарқалиб кетди.

Энг қизиқарли томони барчадан муносабатларини сир тутаётган Асал ҳамда Шоҳруҳхоннинг бир-бирига интернет оламида қилаётган ўзига хос севги изҳорларидир. Жумладан кеча Шоҳруҳхоннинг концерти видео афишасини ўзининг саҳифасига жойлаб, унга ҳеч қандай изоҳсиз юракча белгисини қўйди. Ҳеч қанча вақт ўтмай эса Шоҳруҳхоннинг ўзи ҳам ушбу изоҳ остига Асал Шодиева профилини белгилаб, ҳудди шундай юракча белгиси билан жавоб берди.

Бундан бир неча кун олдин эса Шоҳруҳхон онаси ва Асалнинг расмини Инстаграмига жойлаб, улар юрак акси туширилган белгини қўйганди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда хонанда Шоҳруҳхон ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасига янги видеоролик жойлаштирди.

Видеодаги эътиборимизни тортган жиҳат эса хонанда Шоҳруҳхон саундтрек суратга олиш жараёнига актриса Асал Шодиева билан бирга ташриф буюрган. Видеода Асал Шодиева куйлаётган Шоҳруҳхонни кичик монитор орқали кузатиб ўтирганини кўриш мумкин. Демак, улар яна бирга!

Қизиқ, барчани қизиқтираётган бу севги қандай якун топаркин

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 16:22, 31 март
Omad
Гость 16:21, 31 март
Bir birligiga juda mos