Британиялик фуқаро EgyptAir авиакомпаниясининг самолётини олиб қочган жиноятчи билан селфисини изоҳлади

12:04, 31 март

Британиялик 26 ёшли аудитор Бен Иннс 29 март куни EgyptAir компанияси самолётини олиб қочиб, портлатмоқчи бўлган мисрлик Сайфиддин Мустафо билан нима учун селфига тушганини изоҳлади: “Агар бомба ҳақиқий бўлиб, портлайдиган бўлса, йўқотадиган ҳеч нимам қолмасди, шунинг учун уни яқинроқдан кўриш имкониятидан фойдаланмоқчи бўлдим”. 

Иннснинг айтишича, самолётдаги йўловчиларнинг бир қисми озод этилгандан кейин у стюардессадан суратга туширишни илтимос қилган. Ҳудкушнинг белидаги камарга назар ташлаган йигит, унинг сохталигини англаган, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!