Гуцериевларнинг Лондондаги тўйидан илк фотосуратлар эълон қилинди(Фото)

12:18, 31 март

Келин Хадича Ужахова мамнуният билан тўйга келган меҳмонлар, яқин қариндошлар билан суратга тушди, деб хабар берди “1news.az” нашри.

Саид Гуцериев ва Хадича Ужахованинг тилларда достон бўлган, шов-шувли тўйи Москвадан Туманли Альбионга кўчиб, барча тантаналар қатъий тарзда ингуш халқи қонун-қоидалари, анъаналари асосида давом этди. 

Гуцериевлар тўйни дабдали ресторанда эмас, балки ўзларининг Лондондаги хос уйларида, яқин қариндошлари даврасида ўтказишди. Маросим пайтида Хадича уйнинг аёллар ўтирган қисмида хизматда бўлган бўлса, Саид эркаклар ўтирган хонада бўлди. Келин тўй куни кийган Elie Saab`нинг йигирма етти миллион рублли, йигирма беш килоли тўй кўйлагини олча гулли кўйлакка алмаштириб, бошига ипак рўмол ўради. Бу ерда қўшиқ куйлаши ваъда қилинган Бейонсе ва Элтон Жонлар кўзга ташланмади.

   

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!