Грецияда электр симига шохи билан илиниб қолган эчкини қутқаришди(Видео)

12:49, 31 март

Хайриятки, ҳаммаси яхшилик билан тугади, эчки қутқариб қолинди

Грециянинг Сикурио шаҳарчасида эчки шохлари билан электр симга илиниб қолган. Эчкини қутқариш жараёни видеога олиниб, YouTube га қўйилган ва уни бир неча кунда 300 минг киши томоша қилган, деб хабар берди “News.bigmir.net” нашри. 

Унинг электр симига осилиб турганини маҳаллий аҳоли вакилларидан бири кўриб қолган. Аммо у қандай қилиб, бу ҳолатга тушиб қолгани номаълум. Эчки ҳеч қандай жароҳат олмаган,  соғ-саломат қутқарилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!