Севинч Мўминова: “Менга Шароф Муқимов ҳақидаги саволларни берманг”

15:00, 31 март

Хонанда Шароф Муқимов ўзининг навбатдаги клипига “Сенга ошиқман” сериалида бош рол яъни Ишанини ижро этган актрисани таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди.

“Ҳордиқ” газетаси Шароф Муқимовнинг мазкур қарорига нисбатан унинг рафиқаси Севинчнинг муносабатини билиш учун боғланди. 

“Шароф шу пайтгача менинг айтганим билан иш қилмаган. Ижод борасида мен билан маслаҳатлашмайди ва ўз билганидан қолмайди. Ҳар хил қизларни клипга олганида ўша қизларнинг маданиятсизлигидан ғашим келарди. ‘Ёшингизга мос клип олинг’ деб кўп айтганман. Ҳинд актрисаси Ишанини клипига таклиф қилганини эшитдим, лекин бу мени заррача ҳам қизиқтирмади. Умуман олганда, менга Шароф Муқимов билан боғлиқ саволларни бермаслигингизни сўрардим. Мен фақат ўз ижодим ҳақидаги саволларга жавоб бераман”,—деди Севинч Мўминова.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!