Британиялик аёл Майкл Жексон кўринишидаги улкан тортни пиширди

15:09, 31 март

Британиялик Соня Тодд исмли аёл Америкалик қўшиқчи Майкл Жексоннинг қиёфаси акс этган, улкан тортни пиширди. 

Бу “ёдгорлик”нинг баландлиги 2,1 метрни ташкил этади, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

Шимолий Йоркширда яшовчи Соня Тодд тортни тайёрлаш учун нонуштага истеъмол қилинадиган Rice Crispies дон маҳсулотидан, шоколад ва глазурлардан фойдаланган бўлиб, уни тайёрлаш учун беш ҳафта вақти кетган. 

Унинг бу “ёдгорлиги” Бирменгамда ўтказилган Cake International танловида бронза медални қўлга киритди. Келажакда тортни  сотиб, тушган пулни хайрия учун сарфлаш режалаштирилди.

“Мен Майкл Жексонни жудаям яхши кўраман, унинг қиёфасини тортда акс эттириш севимли машғулотимдир”, – деди Соня Тодд.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!