Икер Касильяс маъшуқаси Сара Карбонерога хуфёна уйланди

15:16, 31 март

Испания терма жамоаси ва “Порту” клуби дарвозабони Икер Касильяс испаниялик журналист Сара Карбонерога расман уйланди. 

ФНК нашрининг хабар беришича, улар 20 март куни никоҳдан ўтган, Мадрид чеккасидаги Боадилья-дель-Монте шаҳарчасида бўлиб ўтган. Унда икки гувоҳ ва жуфтликнинг ўғли қатнашди. Уларнинг турмуш қурганлиги ҳақидаги хабарлар энди тарқалди. 

Жуфтликнинг асосий мақсади никоҳ маросимини шов-шувга айлантирмай, ОАВсиз хуфёна тарзда ўтказиш бўлди. Ушбу жуфтлик 2009 йилдан буён бирга яшаб келмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!