Бир ҳафтада 2 нафар фуқаро ёнғин оқибатида ҳалок бўлди

15:24, 31 март

Ўтган ҳафта мобайнида республикамиз ҳудудида 134 та ёнғинлар қайд этилган. Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 2 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олган ва 2 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Ушбу ёнғинларда 339 млн. сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 733 млн. сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган, бу ҳақда ЎзР ИИВ ЁХББ.

Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Р.Ринатовнинг уйида электр иситиш мосламасидан фойдаланилиб, назоратсиз қолдирилиши оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 1 кв. метр майдонда кўрпа-тўшаги ёниб зарарланган. Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасинининг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманида яшовчи фуқаро Г.Бахтиёровнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 90 кв.м. майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган.

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида яшовчи фуқаро Д.Раджабовнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 80 кв.м. майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!