Сардор Раҳимхон мухлисасининг орзусини рўёбга чиқарди

15:38, 31 март

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон бугун радиостанциялар орқали ўзининг янги “Фаридам” деб номланган қўшиғини тақдим этади.  Қўшиқ ва унга ишланаётган клип ҳақида батафсил маълумот олиш учун хонанда билан боғландик.

“ ‘Фаридам’ таронаси 10 йилдан бери менга содиқ мухлис бўлиб келган, бахтсиз ҳодиса туфайли ногирон бўлиб қолган Фарида исмли қизнинг менга ёзган хатидаги илтимосига биноан ёзилган. Айниқса, ‘Мени орзуим кимдур мени ҳам севиб қолса, мени исмимни қўшиқ қилиб айтса’, деган жойи жуда тасир қилди”,—дейди хонанда. 

Маълумот учун, қўшиқ мусиқаси эронлик Амин Ростамига тегишли. Шеърини Зафар Қодиров ёзган. Аранжировка Аҳмад Ҳожиматовники. Қўшиқ Амин Ростамининг рухсати билан ижро этилди. Қўшиққа Дилмурод Агзамов томонидан клип суратга олинди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 17:09, 31 март
Faridam