1 апрелдан пойтахт жамоат транспортида йўлкира нархи ошади

16:03, 31 март

Эртага Тошкент шаҳридаги барча жамоат транспортларида йўлкира нархи 20 фоизга ошади.

“Тошшаҳартрансхизмат” ациядорлик жамиятининг “Рodrobno.uz” нашри мухбирига берган хабарига кўра, энди йўлкира аввалги 1000 сўм ўрнига 1200 сўмни ташкил қилади. 

Компания йўлкира ҳақининг ошишига электроэнергия, эҳтиёт қисмлар ва ёнилғи нархининг кўтарилгани сабаблигини айтган.

Йўналиш таксиларида эса йўлкира нархи масофанинг узоқ-яқинлигига қараб белгиланади. Аммо уларда ҳам нарх юқоридаги фоизда ҳисобланади. 

Эслатиб ўтамиз, пойтахтда одатда 1 апрелдан жамоат транспортида йўлкира нархи ошириб келинади. Сўнгги марта йўл ҳақи 2014 йил 15 июнда 800 дан 1000 сўмга кўтарилган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!