“Валенсия” жамоаси Гари Невиллни бош мураббийликдан бўшатди

16:06, 31 март

Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси, англиялик мутахассис Гари Невилл “Валенсия” бош мураббийи лавозимидан озод этилди. 

Клуб раҳбарияти унинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмагани учун шундай қарорга келди. Невилл қўл остида “кўршапалаклар” Испания чемпионати доирасида 16 учрашувда атиги 3 маротаба ғалаба қозонди. 

Гари Невилл “Валенсия”ни 4 ой давомида бошқариб, клубни муаммолар гирдобидан олиб чиқа олмади. Айни дамда “Валенсия” Ла Лиганинг 30-туридан сўнг 34 очко билан 14-поғонани забт этиб турибди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!