Вьетнам парламентига тарихда илк бор аёл киши раҳбар этиб тайинланди

16:13, 31 март

Вьетнам парламенти раҳбари этиб тарихда илк бор аёл киши танйинланди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда. 

Депутатларнинг 95,5 фоизи 61 ёшли Нгуен Тхи Ким Нганнинг мазкур лавозимни эгаллашини истаган. Мазкур лавозимда унга қадар Нгуен Шинь Хунг фаолият юритган. 

Нгуен Тхи Ким Нган партиявий,жамоат, ва маъмурий ишлар бўйича кўп йиллик тажрибага эга. У 2001 йилдан ҳозирги кунга қадар парламент раҳбари ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Бундан ташқари, у молия вазирлиги тизимида ҳам ишлаган.   

Айни пайтда Вьетнамда мамлакат президенти ва бош вазири сайлови ҳам ўтказилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!