Рунининг 6 яшар ўғли супер гол муаллифининг футболкасини сўради

17:08, 31 март

Англия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” клуби сардори Уэйн Рунининг 6 яшар ўғли отасидан “Лестер Сити” ва Англия термаси форварди Жейми Вардининг футболкасини сўради.

“Ўғлим мендан Жейми Вардининг Англия термасидаги футболкасини харид қилиб беришимни сўради”, – дея тан олди Уэйн Руни ITV телеканалига

Таъкидлаш керакки, Уэйн Руни Англия ва Голландия ўртасидаги учрашуви олдидан ушбу гапларни айтиб ўтганди. Айни дамда, 30 ёшли футболчи жароҳати сабаб терма жамоа ҳамда “Манчестер Юнайтед” сафида майдонга туша олмаяпти. 

Эслатиб ўтамиз, Жейми Варди Германияга қарши (3:2) кечган ўйинда супер гол муаллифига айланган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!