1 апрель учун ўйлаб топилган 20 найранг

09:48, 01 апрель

1 Апрель — ҳазил-мутойиба куни бўлгани учун фантазиянгизни ишга солиб, дўстларингиз, ҳамкасбларингиз билан кунни қувноқ ўтказинг. Шу сабабли AdMe.ru нашри энг оддий найранглардан тортиб, ҳазил қилган одамингизнинг ғазабини қўзитадиган 20 та найранглар рўйхатини сизга тортиқ этмоқда.

Таниб ол
Болангизнинг жаҳлини чиқаришни истасангиз Scittles ва M&M’s доначаларини аралаштириб юбориг. Маслаҳат: бу қизиқарли ўйинни нафақат биринчи апрелда, балки болаларнинг ҳар қандай байрамида ўйнаш мумкин.

“Сутли доғ”
Ойнага елим қуйиб, доғ ҳосил қилинг. Елим қуригач, уни клавиатуранинг устига қўйинг! Мана сизга “сутли доғ” тайёр!

Жўмракдан оқаётган сув рангини ўзгартириш
Агар кран жўмрагига озиқ-овқат бўёғида ишлатиладиган рангли таблеткани тиқиб қўйсангиз, тонг ҳам ёрқин рангларга бой бўлади.

Машинага ёпиштирилган стикерлар
Бунинг учун сизга анча рангли стикер зарур бўлади, аммо натижаси қилган меҳнатингизни оқлайди. Маслаҳат: олдиндан машинанинг қайси қисмини қандай рангга бўяшни аниқлаб олинг, ҳатто хат ёзишингиз ҳам мумкин. Хаёлот дунёсига эрк беринг!

Бананми ё кекс?
Бу найрангни ширинликни севувчи инсонлар учун ишлатсангиз бўлади. Банан шаклида пиширилган кекс совигандан кейин устини крем билан қопланг. Бундай ажойиб банан билан ширинликхўр дўстингизни сийланг!

Севимли ҳамкасбингиз учун “мовий ўлим экрани”
Бундай print screen тажрибасиз одамни даҳшатга солади. Маслаҳат: компьютернинг иш столига “мовий ўлим экрани”ни мониторнинг фони сурати сифатида қўйинг.

Сохта колалар
Коланинг ўрнига сояли соус солиб, дўстларингизга ҳадя қилинг. Фақат бу ҳазилни амалга оширишдан олдин дўстингизнинг сояли соусга аллергияси бор-йўқлигини аниқлаб олинг. 

Боғбонларга бағишланган найранг
Сабзи шаклидаги пирожнийлар катталарга ҳам, болаларга ҳам бирдай ёқиши мумкин. Маслаҳат: сабзининг юқори қисми учун оддий қулупнай устига апельсин шарбати қуйиб, кейин ундан музлатилган ҳолда фойдаланиш мумкин.

Хазина қидирувчи
Тангаларни полга ёпиштириб қўйсангиз, ишхонангиздагилар учун қизиқарли машғулот топилди деяверинг. Маслаҳат: тангаларни ёпиштириш учун елимдан фойдаланишингиз ёки уни мих билан қоқиб, ёпиштиришингиз мумкин. Ҳаммаси уларни қандай маҳорат билан ёпиштиришингизга боғлиқ.

Илон қани?
“Илонга тегинманг” деган ёзувли бўм-бўш катак ёнида кўзлари чақчайиб турган илон албатта ҳаммани даҳшатга солиши мумкин.

Қўрқитиш
Кутилмаган ҳолатдан одамнинг чўчиб кетганлигига ҳеч эътибор берганмисиз? Маслаҳат: бирор кишини қўрқитишдан олдин унинг қўлида тўкиладиган, синадиган нарса йўқлигига эътибор беринг.

Айёр “сичқонча”
“Сичқонча”га кулгили суратлар ёпиштириб қўйинг. Маслаҳат: Кулгили расмлар ўрнига бошқа суратларни ҳам ёпиштиришингиз мумкин.

Уйда сичқон пайдо бўлибди
Уйда сичқон пайдо бўлганини ифода қилиш қийин иш эмас. Бунинг учун бизга қия қилиб ётқизиб қўйилган бўш қути керак ва унга мос равишда думи узун шолғом керак бўлади. Маслаҳат: агар сичқон думли шолғом топа олмасангиз картошкага сичқон думига ўхшаб боғланган арқондан фойдаланишингиз мумкин.

Офисда жанжал уюштириш
Бугун ҳеч қанақа пицца ейилмайди, бу ҳақда ўйламанг ҳам.

Ҳашаротлар билан қўрқитиш
Бу найрангни амалга ошираётганда майда, пластмассадан ясалган қурт-қумурсқалар керак бўлади. Дўстингизнинг кўзини шамғалат қилиб, овқатининг ичига пластмасса “ҳашаротлар”ни солиб қўйинг.

Ширинлик ейишни хоҳлайсизми?
Дўстларингиз ва яқинларингизни қирғичдан чиқарилган картошка ва колбасадан тайёрланган ажойиб торт билан хушнуд қилинг. Ҳар қалай унинг таъми енгил пирожнийдан тубдан фарқ қилади. 

Космонавтлар учун шарбат
Желедан тайёрланган бу шарбатни ичишнинг иложи бўлмаса-да, уни ичишга ҳаракат қилаётган одамнинг нима учун шарбатнинг стакандан тўкилмаётганини кўриб, ҳайрон бўлаётганидан кайфиятингиз кўтарилади.

Яқинда янги гилам сотиб олгандик
Елимдан ясалган доғни нафақат гиламнинг устига балки ҳар қандай жойга қўйиш мумкин. Маслаҳат: Доғни ишлатишдан олдин унинг батамом қуриганига ишонч ҳосил қилинг, бўлмаса ҳақиқатан ҳам гиламга ёпишиб қолиши мумкин.

Классика ҳеч қачон урфдан қолмайди
Устига рангсиз лак билан ишлов берилган совунни ишлатган одам нима учун унинг кўпирмаётганига ҳайрон бўлиб тушунмаётганини кўрганингизда унинг устидан кулишга яна бир баҳона топилади.

Ҳамма нарсани бўлишиш лозим
Сохта печеньелар ширинликхўрлар орасида талаш бўлиб кетади. Маслаҳат: маккорона режангизни ҳеч ким сезиб қолмаслиги учун печеньелар ичидан кремини олаётганда эҳтиёт бўлинг, улар бутун бўлиши лозим.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!