Мессининг эски бутсалари Миср аҳолисини ғазабга солди

09:54, 01 апрель

Аргентина терма жамоаси ва “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси ўз бутсаларини Миср мамлакатида ҳайрияга йўналтириш мақсадида кимошди савдога қўйгани учун маҳаллий аҳолининг танқидига учради. Бу ҳақда lenta.ru хабар берди.  

Ушбу ҳодиса футболчининг Мисрнинг MBC MASR телеканалидаги ток-шоудаги иштироки вақтида содир бўлди. Миср мамлакати аҳолиси аргентиналик футболчининг ушбу хатти-ҳаракатини ҳақорат сифатида қабул қилишди. Бундай совғалар, одатда, мисрликлар учун нафрат рамзи ҳисобланади. 

“Мен ўзимни ҳақоратлангандек ҳис қиляпман. Агар у бизни камситмоқчи бўлса, бутсаларини ўз бошига кийиб олсин ёки мухлисларининг бошига кийдирсин. У яхшиси, бутсаларини ўз мамлакатидагиларга берсин, у ерда ночорлар кўп”, – дейди Миср футбол федерацияси матбуот котиби Азми Мегаҳед. 

Маълум бўлишича, Мессининг ҳақоратомуз қилмишидан сўнг мисрликлар ўз оёқ кийимларини футболчининг ватанига жўната бошлаган. 

Мазкур нохуш воқеа Аргентинанинг Боливияга қарши (2:0) Жанубий Америка қитъасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш баҳси 6-туридан олдин рўй берди. Месси ушбу ўйинда пенальтидан гол киритиб, терма жамоаси сафидаги голлари сонини 50 тага етказгани ҳақида хабар берган эдик.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!