Нилуфар Усмонова 1 апрель куни қандай алданганини сўзлаб берди

09:59, 01 апрель

Хонанда Нилуфар Усмонова 1 апрель куни қандай қалтис ҳазил қилишганини сўзлаб берди.

“Икки-уч йил аввал турмуш ўртоғимнинг қўл телефони ўчиқ бўлгани учун офисига қўнғироқ қилдим. Котиба гўшакни кўтариб: ‘Хўжайин ишда эмас, хорижга сафарга кетди, айтмаганмиди?’, деди. Аввалига ҳайрон бўлдим, кейин жаҳлим чиқди. ‘Нега огоҳлантирмади?’, деб аразладим. Кейин билсам бу котибанинг 1 апрель ҳазили экан", деб ёзади 7х7 нашри. "Турмуш ўртоғим бир соатлардан кейин ‘Мажлисда эдим, тинчликми?’, деб қўнғироқ қилиб қолса денг...”

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!