“Супер Марио”ни Хитой Суперлигасига таклиф қилишди

10:08, 01 апрель

"Ливeрпуль" жамоаси ҳужумчиси, айни дамда "Милан" клубида ижара асосида тўп сураётган Марио Балотелли ўз фаолиятини Хитой Суперлигасида давом эттириши мумкин, дея хабар қилмоқда Milanista нашри.

Манбанинг хабар беришича, италиялик футболчига "Жиангсу Сунинг" клуби катта қизиқиш билдирмоқда. Хитой клуби “Супер Марио” учун 15 млн евро тўлашга тайёр. Хабарларга кўра, футболчининг агенти мижозига бўлаётган таклифларни ўрганиш учун "Жиангсу Сунинг" клуби расмийлари билан учрашди. 

25 ёшли футболчининг "Ливeрпуль" билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар мўлжалланган. Таъкидлаш керакки, "Жиангсу Сунинг" жамоасида Алекс Тейшейра ва Рамирес каби футбол юлдузлари ҳам тўп сурмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!