Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида миналанган автомобиль портлаб кетди

10:26, 01 апрель

Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида теракт юз берди. Унинг оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, 23 нафар киши яраланган. Улар айни пайтда шифохонада даволанмоқда. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда

Маълумотларга кўра, миналанган автомобиль полиция транспорти яқинида портлаб кетган. Портлаш содир бўлган ҳудудга яқин жойда автовокзал жойлашган. 

Портлаш оқибатида миналанган автомобил атрофига қўйиб кетилган автомобилларга ҳам зарар етган. Ҳудудга яқин жойлашган биноларнинг ойналари синиб кетган. Мазкур ҳудуд полиция томонидан қуршаб олинган. Ҳозирда портлаш юзасидан текширувлар ўтказилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!