Селфига тушаётган ёқимтой панда интернетни забт этди(Видео)

10:36, 01 апрель

Ижтимоий тармоқларда ўз назоратчиси билан селфига тушаётган панда боласининг сурати пайдо бўлди. Бу панда боласи Хитойнинг жануби-ғарбида жойлашган Дуцзянъян пандаларни ҳимоя қилувчи ва ўрганувчи махсус марказда яшайди, у кўп вақтини “тутинган отаси” билан ўтказишни хуш кўради, деб ёзади “Lenta.ru” нашри. 

Видеода назоратчи эркак ва панда қучоқлашиб, ўйнаб, мобиль телефонда суратга тушаётганлари акс этган.

Маълумот учун, 25 март куни Токио ҳайвонот боғида кунг-фу билан шуғулланувчи панда аниқлангани ҳақида хабар берган эдик. Суратчи Шинго Накамура жанговор ҳаракатларга ўхшаш ҳаракатларни бажараётган бамбукли айиқни бир неча ҳолатда суратга олган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!