Ҳеч қачон табассум қилмайдиган 9 юлдуз

11:09, 01 апрель

1 апрель – кулги ва ҳазил-мутойиба куни, аммо шундай кунда ҳам биз номларини тилга олаётган қаҳрамонларни шунчаки жилмайиб қўйишга ҳам мажбурлаш амримаҳол!    

Канье Уэст
Рэпернинг “тош қотган юзи”га ҳамма аллақачон кўниккан. Каньенинг бундай ҳолатга келишига нима сабаб бўлгани бизга қоронғи, аммо у жилмайишга ҳаракат қилса, одамда йиғлаб юбораётгандай таассурот қолдиради. Ким билади дейсиз, балки рэпер рафиқасининг хурмача қилиқларидан чарчагандир, балки инсоният тақдири ҳақидаги ўй-фикрлар уни шу аҳволга солгандир.

Эминем
Балки унинг ғамгин боқишларига рэп сабабчидир? Рэпер Канье бу соҳадаги қовоғидан қор ёғувчи ягона инсон эмаслигини Эминем исботлаб берди. Ёлғиз Канье эмас, Эминемни ҳам айнан шу муаммо безовта қилар экан.

Виктория Бекхэм
Spice Girls гуруҳининг собиқ хонандаси, Англия машҳур футболчисининг рафиқаси, дизайнер Виктория Бекхэм атрофга ғам-алам, ўкинч... билан боқади, умуман олганда нигоҳларида бошқаларга нисбатан нафрат мужассам.

Кристен Стьюарт
“Зулмат остонасидаги муҳаббат” фильмида қонхўр вампирни севиб қолган бадбахт Белла тимсолини яратган Кристен Стьюарт ҳали ҳам образдан чиқолмагандек, ҳаётда ҳам кинодагидек, ғамгин ва ҳорғин кўринади. 

Елена Ваенга
Бу қўшиқчи камдан-кам ҳоллардагина тишининг оқини кўрсатади, Елена доим жиддий қиёфада юради. Суратчилар расмга олаётганда жилмайишга ҳаракат қилади, аммо бу табассум жуда беўхшов чиқади.

Шон Пенн
Ғарб ОАВлари бу актёрнинг жаҳлдор феъл-атвори тўғрисида кўп ёзишади. Бу унинг юзида ҳам аниқ ифодаланади. Юзидан нур ёғилиб турувчи, сертабассум Шарлиз Терон билан бўлган учрашув ҳам уни “юмшата олмади”.  

Рената Литвинова
Рената Литвинованинг жиддийлиги – имижининг бир қисмидир. Илоҳий, гўзал, назокатли актриса ва режиссёр томошабинлар назарида сирли аёл бўлиб кўринишни ёқтиради. Самимий табассум унинг образига умуман тўғри келмайди.

Ева Грин
Тим қора сочли француз қизи Ева Грин ҳам нимаси биландир Рената Литвиновани эслатади. Ўша қип-қизил помада, ўша сирли нигоҳ, ўша жумбоқли образ... бу нарсалар унинг имижига мос келмайди.

Лана Дель Рей
Лана Дель Рей юқорида номлари келтирилган машҳурлар орасидаги энг жиддий қаҳрамонлардан биридир. Бутун бошли стадионларни томошабинларга тўлдира оладиган поп қўшиқчи саҳнада ўзини қанчалар жиддий тутса, ҳаётда ҳам шу имижини ўзгартирмайди.

Манба: lady.mail.ru.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!