Ўзбекистонда қайси хорижий университетлар филиаллари бор?

11:22, 01 апрель

Мен Ўзбекистонда мавжуд хорижий университетлар филиаллари ва уларнинг манзиллари ҳақида билмоқчи эдим. 

Афрўза Набиева, Бухоро шаҳри

Фарҳод Бабашев, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги матбуот хизмати ходими:

—Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда турли йўналишларга ихтисослашган 7 та хорижий давлат университетларининг филиаллари мавжуд. Қуйида уларни қисқача таништириб ўтамиз:

Тошкент халқаро Вестминстер университети
Манзили: Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси 12 уй,
Расмий сайти: www.wiut.uz
Email: info@wiut.uz

М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳар филиали,
Манзили: Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўча, 22 уй,
Расмий сайти: www.msu.uz
Email: info@msu.uz 

И.М.Гупкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳар филиали,
Манзили: Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли кўчаси, 34 уй,
Расмий сайти: www.gupkin.uz
Email: info@gupkin.uz 

Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳар филиали
Манзили: Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 49 уй,
Расмий сайти: www.rea.uz
Email: rea@rea.uz 

Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти
Манзили: Тошкент шаҳри, Бунёдкор шоҳ кўчаси 28 уй,
Расмий сайти: www.mdis.uz
Email: mdis@mdis.uz 

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети
Манзили: Тошкент шаҳри, Кичик халқа йўли, 17 уй,
Расмий сайти: www.polito.uz 
Email: info@polito.uz 

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети
Манзили: Тошкент шаҳри, Зиёлилар кўчаси, 9 уй,
Расмий сайти: www.inha.uz 
Email: info@inha.uz

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 16:04, 01 апрель
Kollejni 2010 bitirib maktabda ishlayapman ammo hozir 2chi mutahassis buyicha iqtisodiyot kollejiga hujjat topshirsam buladimi?