Шота Руставели ва Бобур кўчасини боғлайдиган янги йўл қурилиши бошлаб юборилди(ФОТО)

11:28, 01 апрель

Яккасарой туманида Шота Руставели ва Муқумий кўчаси чорраҳасидаги айланма йўлдан Бобур кўчасигача Нукус кўчасини 1 километр узунликда узайтириш ишлари бошлаб юборилди.

Айни дамда мазкур кўчада йўл қурилиш ишларига тайёргарлик бошланган.

Буни қуйидаги суратлардан кўришингиз мумкин. Мазкур кўча ушбу йўлдаги тирбандлик келтириб чиқарадиган кўчани кенгайтириш имконини беради.

Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов журналистлар учун ўтказилган матбуот анжуманида қуриладиган янги йўл 900 метрни ташкил қилишини айтиб ўтган эди.

Ушбу янги уланаётган кўча ҳисобига Шота Руставели ва Муқимий кўчаси чорраҳасида транспорт ҳаракатининг ҳажми соатига 6000 та машинани ташкил этиши кўзда тутилган. Ҳозирда эса мазкур жойдаги транспорт воситалари ҳаракати соатига 11500 та машинани ташкил этади, яъни бу меъёрдан 191 фоиз меъёрдан ортиқ дегани.

  

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!