Алишер Узоқов 1 апрель бўлишигига қарамай бор ҳақиқатни айтди

12:16, 01 апрель

Куни кеча Инстаграмда қайта рўйҳатдан ўтган актёр Алишер Узоқов, ушбу ижтимоий тармоқнинг энг фаол фойдаланувчиларидан бири бўлиб қолмоқда. 

“Одамлар 1 апрель бўлишига қарамай, сизга бор ҳақиқатни айтмоқчиман. Анчадан бери сизлар билан кўришмадик. Мен ҳақимда ҳар хил гаплар тарқалди. Ўчирилган Инстаграм саҳифамни яна очишимга тўғри келди. Менга машҳурлик керак эмас. Мени ҳаётимда муҳимроқ нарсалар бор. Инсонни камситиш осон. Уни қайтариш қийин, атак иложи йўқ! Самимий бўлинглар. Мени каллигим ёки "ўлганим" ва яна "бошқа миш-мишлар" сизларни "руҳлантирар" балки. Лекин айтиб қўяй мен буларни 1 тийинга ҳам олмайман. Овора бўлманг! Мени тўғри тушунганлар учун эса зўр, яхши ва сизларни руҳингизни кўтарадиган кинолар қилиб беришга ваъда бераман! Ҳудо ҳоҳласа!” 

Куни кеча актёр Алишер Узоқов мухлисларига қарата тириклиги, соғлиги ва шу билан бирга сочи йўқлигини тан олган оҳангда антиқа мурожаат қилган эди.

Актёрнинг бундай мурожаатларига эҳтимол унинг суратлари остига қолдирилаётган сочи ва ҳаёти ҳақидаги изоҳлар сабаб бўлаётганидир.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!