Самарқанддаги Ҳазрат Довуд зиёратгоҳида бир ой давомида зиёрат чекланади

12:31, 01 апрель

Ҳазрат Довуд зиёратгоҳида таъмирлаш ва қайта қуриш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан бир ой давомида зиёрат чекланди. Бу ҳақда “Зарафшон” газетаси хабар беради.

Ҳазрат Довуд зиёратгоҳи Самарқанд шаҳридан 40 километр ғарбда, Нуробод туманининг Оқсой қишлоғи тепасида жойлашган афсонавий ғор. Ривоятларга кўра, Ҳазрат Довуд темир ва тошни эритиш қобилиятига эга бўлган.

Зиёратгоҳда катта кўламда бинолар ва иншоотлар қуриш, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Яқин орада марказий йўлдан тоғ этагигача бўлган етти километр йўл қурилиши тугалланади, унинг бир қисми аллақачон асфальтланган. Унга туташ жойда 200 автомобилга мўлжалланган машина қўйиш майдони қурилмоқда.

Олисдан келган зиёратчилар икки ва уч ўринли коттежларга жойлашишлари мумкин. 40 ўринли уч қаватли меҳмонхона қурилиши тугалланяпти. Унинг биринчи қаватида гўзаллик салони, дўконлар, бошқа маданий-маиший хизмат нуқталари жойлашади. Иккинчи қаватда меҳмонлар ва зиёратчиларга миллий ва европа таомлари билан ресторан хизмат кўрсатади. Учинчи қават – меҳмонхона. Унинг чордоғидан спорт зали сифатида фойдаланиш мўлжалланмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!