Актёр Хью Жекман ўзидан 13 ёш катта рафиқаси билан бахтли ҳаёти сирларини ҳикоя қилди

12:58, 01 апрель

Голливуд актёри Хью Жекман бахтли бўлиш сирлари билан бўлишди, деб хабар берди “Еlle.ru” нашри.
 

Хью Жекман ва Деборра-Ли Фернесс

Деборра-Ли Фернесс билан апрелда турмуш қурганларининг 20 йиллик тантаналарини нишонлайдиган актёр Хью Жекман бахтли оила сирлари билан бўлишди. Актёрнинг фикрича, оилавий муносабатларда олға ҳаракат қилиш муҳим сабаблардан бири ҳисобланади, бунда “Бахтли аёл – бахтли ҳаёт гаровидир” шиори муваффақият калити бўлиб хизмат қилади. 

Бу жуфтлик 1995 йилда Австралия телешоуларидан бирининг суратга олиш жараёнида танишиб қолишган, орадан бир йил ўтиб, улар турмуш қуришади. Хью Жекманнинг тан олишича, у Деборрага анча илгарироқ турмуш қуриш таклифини бермоқчи бўлган, аммо кейинчалик бу фикридан қайтиб, кутишга қарор қилган.

Хью Жекман рафиқасини учратганини ҳаётидаги энг бахтли ҳодисалардан бири деб ҳисоблайди. У бир кўришда Деборрани севиб қолган: “Ҳаяжонланганимдан танишганимизнинг биринчи ҳафтасида унга гапиришга журъат этолмадим ва ҳамкасбларимиздан йигирма кишини тушликка таклиф қилдим. Дадиллик учун озгина ичдим ва Деборрага муҳаббат изҳор қилдим”.

Хьюнинг фикрича, уларнинг бахтли ҳаёт кечиришларига барча ишларни ҳамкорликда бажаришлари ҳам сабаб бўлган: “Биз ҳар доим биргамиз ва барча муаммоларни биргаликда ҳал қилиб, ўрганганмиз. Узоғи билан икки ҳафта кўришмаслигимиз мумкин. Ҳар қандай шароитда ҳам бу тамойилларни бузмасликка, сақлашга ҳаракат қиламиз. Биз яқин дўстмиз, дўстлигимизча қоламиз”.

Хью Жекман ва Деборра-Ли Фернесс 1996 йилнинг апрелда турмуш қуришган. Улар икки фарзандни боқиб олишган – ўғиллари Оскар Максимилиан 16 ёшга, қизлари Ава Элиот 10 ёшга тўлган. Деборра Хью дан 13 ёш катта, бу мавзу матбуотчиларни ҳам, томошабинларни ҳам ташвишга солса-да, актёрни безовта қилмайди. “Мен уни севаман, Деборранинг неча ёшдалиги мени қизиқтирмайди”, деб Хью Жекман қайта-қайта такрорлашдан чарчамайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!