Актриса Нигина Анорбоева турмуш ўртоғининг аввал уйлангани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди

15:23, 01 апрель

Актриса Нигина Анорбоева “Тасвир” газетаси билан суҳбатда ижоди ва шахсий ҳаётига оид саволларга жавоб берди.

Хусусан, газета мухбирининг “Куёв аввал уйланган экан”, “Нигинанинг турмуш ўртоғи ўзидан анча катта экан” деган миш-мишлар ҳақидаги саволига актриса:

“Ҳеч кимдан ранжимадим. Нима учун хафа бўлишим керак? Муҳими, мен бахтлиман. Умр йўлдошим билан 18 ёшимда танишганман. Етти йил бир-биримизни,туйғуларимизни синадик ваниҳоят турмуш қурдик. Бу вақт оралиғида мен ўз ижодимни, у киши эса ўз карьерасини йўлга қўйиш билан банд бўлди. Умидхўжа акам мендан 11 ёш катта эканлиги рост. Лекин у кишининг бошқа оиласи ва одамлар гапираётгандек турли ҳолатлар йўқ. Турмуш ўртоғим нефть ва газ соҳасида фаолият юритади”, – дея жавоб берди. 

Маълумот учун, актриса Нигина Анорбоева ва унинг турмуш ўртоғи Умиджонларнинг никоҳ тўйи ўтган йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!