Тошкент шаҳар ҳокими янги йўллар қурилиши муносабати билан қайси кўчадаги уйлар бузилишини айтди

15:50, 01 апрель

Тошкент шаҳар ҳокимлиги йўл транспорт соҳасидаги янгиланишлар мавзусига оид бир қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларини таклиф этган ҳолда катта матбуот анжумани ташкил этилгани ҳақида аввал хабар бергандик.

Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими бир соатдан ортиқ вақт давомида йиғилганларга мазкур соҳада пойтахтимизда амалга оширилиши кўзда тутилган ишлар тўғрисида маълумот берди. Унда журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

Ана шундай саволлардан бири янги йўллар қурилиши аҳоли турар-жойларига таъсир қилиши юзасидан бўлди.

Тадбир давомида Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов “Нурафшон” кўчасининг Беруний кўчасидан Ш.Рашидов кўчасигача қисмидан фойдаланган ҳолда айланма йўл юзага келиши натижасида марказий кўчаларда оқимнинг енгиллашувига эришиш кўзда тутилмоқда. Шу мақсадда “Нурафшон” ва Беруний кўчалари чорраҳасидан Оқтепа майдонигача 3,8 километрлик йўл қурилади. “Нурафшон”дан “Оқтепа” майдони орқали Муқимий кўчасига чиқиши инобатга олинса, мавжуд транспорт ҳаракати схемасига ўзгартириш киритиш зарур. Яъни “Нурафшон” кўчасининг мавжуд ҳаракат оқими “Оқтепа майдони”да соатига 4 мингта машинага ортиб, мавжуд кўприкка ортиқча босим юзага келтиради, шу сабабли кўприк(эстакада) қурилади. 

“Юқорида келтирилган йўл қурилиш жараёнида маълум хонадонлар бузилишига тўғри келади, бундай уйларнинг эгалари Ўзбекистон қонунчилигига доирасида олдиндан огоҳлантирилади ва ҳеч ким норози қилинмаган ҳолда турар-жой билан таъминланади. Юқорида келтирилган кўчалардан “Нурафшон” кўчаси бўйлаб йўл қурилишида, айрим турар-жойлар бузилишига тўғри келади. Ушбу йўл қурилиш Бош режасига асосан ҳар бир хонадон анча аввал кириб ўрганилган, огоҳлантирилган ва уйи бузилишидан хабардор. Уйлар бузилишидан олдин огоҳлантирилиб, шу уйларда рўйҳатда турадиган одамлар сони ҳисоб-китоб қилинган”, - дейди ҳоким. 

Айни дамда йўл қурилишининг Оқтепа майдони атрофи, Шота Руставелидан Бобурга чиқадиган Нукус кўчасида қурилиш ишлари бошлаб юборилган.

Айтиш жоизки, Нурафшон кўчасининг Оқтепа майдонига уланиши кўзда тутилган кўчада транспорт ҳаракатининг ҳажми соатига 8000 та машинага мўлжалланган бўлса, айни дамда бу кўчада соатига 10500 та машинани ташкил қилади, бу эса 131 фоизга кўп дегани. Янги йўллар қурилиши эса мана шундай ҳолатларни енгиллаштиради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!