Нью-Йоркдаги автошоуда 200 минг долларлик Porsche 911 суперкари портлаб кетди

16:10, 01 апрель

АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги автошоу кўргазмасига қўйилган Porsche 911 Turbo автомобилининг махсус эксклюзив намунаси кутилмаганда портлаб кетди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда.

Тадбир ташкилотчиларининг айтишича, юзага келган ёнғин бир неча сониялар ичида ўчирилган. 

Дастлабки маълумотларга кўра,ёнғин кўргазма мажмуасидаги техник носозлик туфайли келиб чиққан. Бошқа эксклюзив автомобилларга зарар етмаган.

200 минг АҚШ доллари ва ундан қимматроқ турадиган Porsche автомобилига етказилган зарар миқдори ҳақида эса маълумотлар келтирилмаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!