Шерлок Холмс ролининг ижрочиси вафот этди

16:13, 01 апрель

Лондондаги “Би-би-си” компанияси томонидан 1965-1968 йилларда суратга олинган Шерлок Холмс ҳақидаги сериалда бош қаҳрамон сиймосини гавдалантирган актёр Дуглас Уилмер 96 ёшида вафот этди, деб хабар беради “Lenta.ru” нашри.

У 31 март куни Англиянинг Саффолк графлигида, узоқ давом этмаган касалликдан сўнг шифохонада вафот этган. Касаллик ташхиси аниқланмаган. 

Уилмер 1920 йилнинг 8 январида Лондонда таваллуд топган. У қироллик академиясининг драматик санъат бўлимида ўқиган, маълум муддат Шимолий Африкада хизмат қилган. Дуглас Уилмер илк бора 1945 йилда саҳнага чиққан, 1960 йилдан бошлаб эса кинода роллар ўйнай бошлаган. Уилмер тахминан 70 дан ортиқ фильм ва сериалларда суратга тушган.

Артур Конан Дойл асари асосида суратга олинган фильмда детектив ролини аввал фильмда Бенедикт Камбербэтч жонлантирган бўлса, Уилмер фильмнинг иккинчи мавсуми сўнгги эпизодида пайдо бўлди. У яна 1975 йилда “ Шерлок Холмс топқир инисининг бошдан кечирган саргузаштлари” номли фильмда ҳам айғоқчи ролини ўйнаган.

“Дуглас Уилмер компания ходимларининг хотирасида доно, зукко, қалби очиқ инсон сифатида қолади” деб хабар қолдирилди актёр аъзо бўлган The Sherlock Holmes Society of London жамиятининг сайтида.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!