Париж шаҳрида портлаш юз берди

16:21, 01 апрель

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Франция пойтахти Париж шаҳрида портлаш рўй бергани ҳақида маълумотлар ёзиб қолдирмоқда. Маълумотларга портлаш акс этган фотосуратлар ҳам илова қилинмоқда, деб хабар беради “РИА Новости” нашри.

Гап Париж шаҳрида жойлашган хонадонлардан бирида юзага келган портлаш ҳақида кетмоқда. Суратларда ҳам ёнаётган бино акс этган.

Портлаш Франция пойтахтининг олтинчи округида юз берган. Ҳодиса оқибатида эарбланганлар ҳақида маълумотлар келтирилмаган.

Мамлакат полицияси эса мазкур портлаш ҳақида расмий маълумот бермаган.

Тахминларга кўра, хонадонлардан бирида газ плитаси портлаб кетган бўлиши мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!