Диего Коста “Атлетико Мадрид”га ўтишга розилик берди

16:24, 01 апрель

“Челси” жамоаси ҳужумчиси Диего Коста мавсум якунида “Атлетико”га қайтиб кетишга розилик берди. Бу ҳақда Sky Sports’га таянган ҳолда championat.com хабар бермоқда

Келиб чиқиши бразилиялик бўлган испаниялик футболчининг рози бўлганига қарамай, клублар ўзаро келишувга келмаган. “Матрасчилар” собиқ футболчисини ортга қайтариши мумкинлигини инкор этишмади. Бироқ Лондон клуби Костани қўйиб юбориш ниятида эмаслигини билдирди. 

Аввалроқ “Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне Мауро Икарди (“Интер”), Гонсало Игуаин (“Наполи”) ва Эдинсон Кавани (“ПСЖ”) сингари ҳужумчиларнинг вариантини ҳам кўриб чиқаётгани маълум бўлганди. 

Эслатиб ўтамиз, Диего Коста 2010-2014 йиллар давомида “Атлетико” шарафини ҳимоя қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!