Тошкент шаҳрида Matiz иштирокида ЙТҲ содир бўлди(Фото)

09:21, 02 апрель

Кеча, 1 апрель куни соат 20:00 атрофида Тошкентдаги Бобур ва Шота Руставели кўчалари туташган чорраҳада оқ рангли Matiz иштирокидаги жиддий йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар бермоқда.


Тахминларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси ноқулай об-ҳаво шароити ва ҳайдовчининг катта тезликда автомобиль бошқариши оқибатида келиб чиққан. Matiz ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлларни ажратиб турувчи қисмдаги симёғочга келиб урилган бўлиши мумкин. Бунинг оқибатида эса автомобилга жиддий зарар етган.

Суратларда ЙТҲ юз берган жойга зудлик билан ЙПХ ходимларининг етиб келганини кўриш мумкин. ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумотлар келтирилмаган.


 

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!