Владимир Путиннинг янги маъшуқаси Венди Денг ҳақида нималарни биламиз?

11:07, 02 апрель

Ғарб ОАВлари Россия президенти Владимир Путиннинг машҳур медиамагнат Руперт Мердокнинг собиқ рафиқаси, 47 ёшли Венди Денг билан хуфёна учрашаётгани ҳақидаги хабарни тарқатди. Америкалик бизнес-леди Венди Денг асли хитойлик эканлиги маълум бўлди, деб хабар берди “Lady.mail.ru” нашри.     

1. Венди Даша Жукова дўстлашган

Ҳа, Венди Денг россиялик олигарх Роман Абрамовичнинг севгилиси бўлмиш Даша Жукова билан дугона тутинган. У Дашанинг миллиардернинг яхтасида уюштирадиган ҳар бир зиёфатида ҳурматли меҳмонларидан бири ҳисобланган. Бундан ташқари, Венди Даша билан бизнес ҳамкорлик қилиб, санъатга алоқадор бўлган буюмларни йиғувчи коллекционерлар учун Artsty номли сайтга пул тикишган. Ғарб ОАВлари Роман Абрамовичнинг Владимир Путин билан дўстона алоқаси борлиги учун айнан у ва Даша Жукова Путин билан Вендининг танишишига сабаб бўлган деган тахминни илгари суришмоқда

2. Венди Денг илгари Тони Блэр билан ишқий алоқада бўлган деган миш-мишлар ҳам бор

Владимир Путин — Венди Денг қалбини забт этган биринчи сиёсатчи эмас. Матбуотнинг ёзишича, унинг собиқ турмуш ўртоғи медиамагнат Руперт Мердок Вендидан хиёнат қилгани учун ажрашган. Мердок уни дўсти, Буюк Британия бош вазири Тони Блэр билан ишқий муносабатда бўлганликда айблаган. ОАВлар ҳатто уларнинг махфий учрашувлари, “Денгнинг кундалигидан парчалар” номли аёлнинг сиёсатчига бўлган ҳис-туйғулари акс этган хатни чоп этган эди... Оилали Блэрнинг расмий вакиллари жанжалли хабарни рад этган бўлишса-да, бу доғни батамом ўчиришнинг иложи бўлмади.

3. Денг Мердокка икки қиз фарзанд ҳадя этган

Венди миллиардер Руперт Мердок билан 14 йил бирга яшаган, уларнинг Грейс ва Хлоя исмли икки қиз фарзандалари бор. Унинг жазмани деб юритилган Тони Блэр катта қизи Грейнинг чўқинтирган отаси ҳисобланади.

4. Венди карьерасини муваффақиятли қурди

У Хитойда туғилган бўлса-да, АҚШнинг Йельс университетида таълим олди. Ўқишни битиргач, Руперт Мердокнинг News Corporation холдингига қарашли  Fox TV телеканалига ишга кирди. Венди ёш ва тажрибасиз бўлишига қарамай, унга Star TV  телеканалини Хитой бозорига киритишдай улкан вазифани ишониб топширишди. Мердок билан яқиндан танишув унинг амал пиллапояларидан юқорига кўтарилишида катта ёрдам берди. Бугунги кунга келиб у дунёнинг энг машҳур, кинопродюсер ва бизнес-ледиларидан бирига айланди.

5. Денгга катта ёшли эркаклар ёқади

Венди икки марта турмушга чиққан, унинг ҳар иккала турмуш ўртоғи ҳам ўзидан ёш жиҳатдан катта бўлган. Унинг биринчи турмуш ўртоғи бизнесмен Жейк Черри бўлиб, айнан у собиқ рафиқаси Жойс билан Денгнинг Хитойдан АҚШга келишида ҳомийлик қилган эди. Орадаги 30 ёш фарқ Вендининг Жейкнинг жазмани бўлишига халақит қилмади. Айнан Венди туфайли Жейк рафиқаси Жойс билан ажрашиб, унга уйланди. Бу никоҳ бор-йўғи икки йил умр кўрди. Вендининг иккинчи турмуш ўртоғи Руперт Мердок билан орасидаги фарқ 40 ёш бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!