“Дизайн”чилар: “Бу танқидлар кимнингдир буюртмаси”

11:11, 02 апрель

Бугун қизиқчилик санъатида янги номлар,янги жамоалар пайдо бўляпти. Улар орасида “Дизайн” жамоасининг ўз ўрни бор. Лекин бу жамоанинг сўнгги концерт дастури кескин танқидларга сабаб бўлди. “Дизайн”чилар “Бекажон” газетаси билан суҳбатда мазкур танқидларга нисбатан муносабат билдирди.

“Ўзбек миллий аския санъатининг асоси коса тагида нимкоса деган нақлга бориб тақалади. Бизнинг ижодий чиқишларимиз ҳам шунга асосланган. Тегишли ташкилотлар ҳар куни, ҳар соатда теефон қилиб бўлса-да,ижодимизни,концерт олди тайёргарликларимизни кузатиб боришади. Ижодкорнинг яратган ҳар бир маҳсули ўзи учун зўр, аммо инсон барибир хато қилади. Кези келганда бизга дакки берадиган ё кўкка кўтарадиганлар бор. Шунинг учун биз бемалол ижод қиляпмиз. Танқид қилаётганлар нега холис эмас? Ютуқларимизнинг биттасини ҳам тилга олмайди-да,фақат салбий томонимизни ёзади. Эҳтимол, кимдир буни ‘буюртма’ қилгандир? Ҳозир кунига 100,150 тача телефон қўнғироқлари бўлади. Уларнинг 98 фоизидан ‘раҳмат’ деган олқишни эшитамиз. ‘Фарзандларим такрор-такрор кўряпти’ дейишади”, —дейди гуруҳ аъзолари.

“Хонандани хонанда,шоирни шоир, қизиқчини қизиқчи танқид қилса бу бошқа гап. Журналистлар фақат ўз фикрини билдириши мумкин,холос. ‘Мирза’ театри, Ортиқ Султонов ва Зокир Очилдиев каби устоз санъаткорлар танқид қилса, уни тўғри қабул қиламиз. Улар шу соҳанинг одамлари”.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!