Ҳайдовчи автоҳалокат жойидан қочиб кетганига гувоҳ бўлсангиз...

11:44, 02 апрель

“Куни кеча йўлда кетаётиб бир ҳолатнинг гувоҳи бўлдим.  Катта тезликда келаётган автомобиль пиёдани туртиб юбориб, ўзи қочиб кетди. Нима қилишни билмай қолдим. Мана шундай ҳолларда қандай йўл тутиш керак. Менинг гувоҳлигим воқеага аниқлик киритишда аҳамиятга эгами?”

Дилдора, Сирдарё вилояти

Мазкур саволга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ бошлиғи Холматжон Сайдалиев жавоб беради:

—  Агар ҳайдовчи бошқарувида бўлган транспорт воситасида иккинчи транспорт воситаси билан йўл-транспорт ҳодисаси содир этиб ёки пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолса, зудлик билан яқин орадаги ИИБга хабар ёки транспорт воситаси ҳақида маълумот беринг.

Воқеага гувоҳлар томонидан олинган маълумотлар ва кўрсатмалар асосида ИИБ ходилари транспорт воситасини аниқлаш ва топиш бўйича қидиру ва суриштирув ишлари амалга оширилади. Бунинг натижасида ҳодиса жойидан кетиб қолган транспорт воситаси ва унинг ҳайдовчиси аниқланмаган ҳолда етказилган зарар суғурта идоралари томонидан қонунда белгиланган тартиб асосида қопланади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!