Зинедин Зидан ўзининг илк "Эл-Классико"сида ғалаба қозонишни хоҳлайди

11:58, 02 апрель

Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан "Барселона"га қарши кечадиган "Эл-Классико" олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди

"Барселона"га қарши ўйинлар доимо ўзгача руҳда ўтади. Биз учун бўлажак ўйин имтиҳон бўлмайди. Лекин бу жуда муҳим беллашув. Биз ғалаба қозонишимиз керак ва бунинг учун ҳаракат қиламиз", — дейди Зидан. 

Таъкидлаш керакки, 43 ёшли мутахассис учун ушбу "Эл-Классико" мураббий сифатида биринчиси бўлади. 

Эсоатиб ўтамиз, "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги тўқнашув бугун кеч соат 23:30 да бошланади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!