ОАВ: Россиянинг СУ-24 самолёти учувчиси қотили фирибгарликда айбланмоқда

12:00, 02 апрель

Алпарслон Черик исмли жангари СУ-24 учувчиси Олег Пешковни ўлдирганини бўйнига олди. У фирибгарлик ва қурол сақлаш қоидаларини бузганликда айбланиб, ҳибсга олинган эди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда.

У Сурия туркманларига ёрдам сифатида йиғилган пул маблағини ўзлаштиришда, сохта пул ясаганликда ва шерикларидан бирининг қамоқхонадан қочишига ёрдам берганликда айбланди.  

Суд Челикнинг қотиллик қилгани учун эмас, балки юқоридаги айблари учун ҳукм чиқариши кўзда тутилган. Жиноятчини сўроқ қилган прокурор қотилликка оид савол берганда, унинг адвокати бу саволнинг ишга алоқаси йўқ деб жавоб берган. 

Челик қўлга олингандан кейин полиция унинг уйида тинтув ўтказган ва бир нечта пистолет, автомат, ов қуроли, рация топган. Жиноятчининг илгари ҳам 2,5 йилга судлангани, аммо ноаниқ сабабларга кўра жазони ўтамаганлиги маълум бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг ноябрь ойида Россиянинг СУ-24 қирувчи самолётини Туркиянинг F-16 қирувчи самолёти уриб туширган. Самолёт Туркия чегарасидан 4 км узоқликка келиб қулаган. Самолёт учувчиси Олег Пешков жангарилар томонидан отиб ўлдирилган. Унга Россия қаҳрамони унвони берилиб, 2 декабрь куни Россиянинг Липецк шаҳрига дафн этилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!