Санъаткорлар навбатдаги ижтимоий акцияда иштирок этмоқда(Фото)

12:46, 02 апрель

Бугун ўзбек санъати вакиллари ЮНИСЕФнинг яна бир лойиҳасини биргаликда қўллаб қувватлади.

2 апрель Бутунжаҳон аутизм муаммоси тўғрисидаги ахборотни тарқатиш куни нишонланади. 

Шу муносабат билан юртимиз санъати вакиллари ЮНИСЕФнинг ушбу кунга бағишланган лойиҳасини биргаликда қўллаб қувватлашга қарор қилишди. 

Санъат вакиллари “Бошқалардан фарқ қилиш – табиий ҳол#” хештеги билан суртага тушиб, уни ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига жойлашмоқда.

Ана шу акция иштирокчиларидан бири актриса Юлдуз Ражабова хусусан ўз саҳифасида қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирди: 

“Аутизм – бу касаллик эмас... Шунчаки биз ҳар хилмиз... Шунчаки биз ҳар хил яратилганмиз... Аутизм кузатилган инсонлар ўзгача фикрлайди холос... Бошқалардан фарқ қилиш табиий ҳол...” 

Актёр Адиз Ражабов:

Дунёдаги ҳар 88 боланинг бирида Аутизм кузатилиши мумкин. Бундай бола ташқи кўринишдан бошқалардан фарқ қилмайди. У ўзгача фикрлайди холос. Бошқалардан фарқ қилиш табиий ҳол!” 

Хўш, Аутизм ўзи нима? 

Аутизм бу инсоннинг биз қабул қилган меъёрлардан ўзгача ривожланишидир. Бундай одамлар атрофдагилар билан муносабатга киришишга қийналадилар, ҳаётга ва биз қабул қилган қадриятларга ўзгача қарайдилар. Яна  ўзгача фикрлайдилар, ўзгача гаплашадилар, айримлари, ҳатто, бутун умр гапирмай ўтадилар.   Худди нейротипик инсонлар бир-биридан фарқ қилгандек, улар ҳам бир-бирларига умуман ўхшамайдилар. Битта аутистни биламан деган одам, фақат битта шу аутистни билади. Улар шунчалар ўзгача. Мана шу ўзгача одамлар бизнингорамизда яшамоқдалар ва бугун уларнинг байрами!  Аутизмга алоқаси бор барча юрдошларимизга соғлик-саломатлик тилаймиз! Ишонинг , сизнинг машаққатли меҳнатингиз  зое кетмайди!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!