Ўзбекистонда янги жанрда сериал суратга олинди

13:52, 02 апрель

“Артист” сериалини суратга олиш якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. 

Сериал ижодкорлари ҳамда ёшлар иштирок этган анжуманда замонавий комедия йўналиши – ситком жанрида суратга олинган мазкур сериалдан лавҳа намойиш этилди. 

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббуси билан бир қатор ташкилот ҳамда муассасалар ҳамкорлигида суратга олинган сериал ёшлар ҳаётига бағишланган. 

Сериалда ёш артистнинг санъатда ўз ўрнига эга бўлиши, мақсад сари дадил одимлаши, дўстлар ўртасидаги ижобий муҳит, самимий ва илиқ муносабатлар янгича услубда очиб берилади. Мамлакатимизда илгари бундай жанрда сериал суратга олинмаган, - дейди сериал режиссёри Аюб Шаҳобиддинов. 

Мазкур сериалнинг биринчи қисмини суратга олиш ишлари якунланди. Сериал тез орада экран юзини кўради. 

Сериал сценарийси муаллифи Ёлқин Тўйчиев. Ролларни Карим Мирҳодиев, Адиз Ражабов, Асал Шодиева, Мурод Ражабов, Юлдуз Ражабова, Наргиза Салмонова, Акбархўжа Расулов, Баҳора Арслонова, Дониёр Ҳафизов, Умаржон Жумаев сингари актёрлар ижро этган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!