Самарқандда тунги босқинчилик фош этилди

14:16, 02 апрель

Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида номаълум шахс ўзганинг мулкини талон-тарож қилиш мақсадида бир фуқаронинг уйига бостириб кирган. 

У жабрланувчини зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, пул талаб қилганида, кўрсатилган фаол қаршилик натижасида ҳеч нарса олмай ўз уринишлари беҳуда эканини ҳис этиб воқеа жойидан яширинган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.

Жиноят жойига етиб келган ички ишлар ходимлари жабрланувчи ҳамда унинг қўни-қўшниларидан суриштириб, воқеа жойини кўздан кечириб, жиноятни содир этишда гумонланувчиларнинг алоҳида белгиларини ўрганиб чиқдилар.

Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни содир этган гумонланувчининг шахси аниқланди ва у "иссиқ изида" қўлга олинди.

Мазкур босқинчилик бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!