Рамзон Қодиров: “Фарзандларим сиёсатчи бўлишини хоҳламайман”

18:50, 02 апрель

Россия президенти Владимир Путиннинг фармони билан Чечинистон республикаси президенти вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига тайинланган Рамзон Қодиров журналистларга интервью бериб, уларнинг кўплаб саволларига жавоб берди, деб ёзади “Вести”.

Қодировнинг айтишича, агар болалигида кимдир унга ишлашини, бунинг устига сиёсатчи бўлишини айтганида, у ўша инсондан нафратланган бўлар эди. "Мен буни умуман тушунмаган бўлардим", — дейди Қодиров.

 "Мен худди ота-боболарим каби яшашни ва пул топишни хоҳлаган бўлардим. Улар руҳан эркин инсонлар бўлган. Умуман олганда эса яхши яшашган. Уларнинг барчасида чорва,ер,мазали таомлар, кийим-кечаклар,яхши уйлар бўлган. Уларнинг ҳеч бири давлат ишида ишламаган”.

Шунингдек, Чечинистон раҳбари фарзандлари ҳақида ҳам гапириб ўтди. У ўғилларини ҳарбий хизматга тайёрламоқда ҳамда уларнинг сиёсатчи бўлишини истамайди. “Улар сиёсатдан ташқари истаган ишлари билан шуғулланишсин. Мен уларга ҳар доим шундай дейман: ақлли инсон сиёсатга аралашмайди. Бу жуда қийин, бу улкан масъулият”,—дейди у.

Рамзон Қодировнинг Чечинистон президенти лавозимидаги муддати 5 апрель куни ниҳоясига етади. Мазкур лавозимда у 2007 йилдан бери фаолият юритади. Қодировнинг айтишича, у қайта бу лавозимга ўтириши ҳақида бир қарорга келганича йўқ. 25 март куни Владимир Путин Рамзон Қодировни президент вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинлади.

 

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!