Месси Барак Обаманинг қизларига совға берди

19:35, 02 апрель

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси АҚШ президенти Барак Обаманинг қизларига ўз дастхати туширилган Аргентина терма жамоаси футболкаларини ҳадя этди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Футболкаларда Обаманинг икки қизи Малия ва Сашанинг исмлари ёзилган. АҚШ президенти футболкаларни мамлакатга ташрифи чоғида Аргентина президенти Маурисио Макрининг қўлидан қабул қилиб олган. Айни шу ташрифи пайтида Барак Обама қизларининг Месси билан учрашишни исташини айтган эди.

 

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!