“Эл-класико”да Роналду кўпроқ гол урганми ёки Месси?

23:22, 02 апрель

Бугун Испания чемпионати 31-тур марказий ўйинида “Реал” сафарда “Барселона”га қарши баҳс олиб боради.

“Эл-Классико” дея ном олган ушбу учрашув ҳақида қизиқарли маълумотлар беришда давом этамиз. 

“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду ва “Барселона” етакчиси Лео Месси ўзаро “Эл-Классико”ларда қанча гол киритгани Сизни қизиқтирса, қуйидаги маълумотлар Сизга манзур бўлади. 

2009 йилдан буён, яъни Роналду “Реал” аъзоси бўлганидан сўнг азалий рақиблар жами 24 маротаба “Эл-Классико”да рўбарў келишган. Ушбу ўйинлада Месси 15 бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, 10 маротаба ассистентлик қилган. Роналду ҳисобида 15 гол ва 2 ассистентлик мавжуд. Демак, уларнинг урган голлари сони бир хил. 

Шу ўринда таъкилдаш керакки, Лионель Месси ўз фаолиятида жами 31 та “Эл-Классико”да иштирок этиб, 21 та гол киритишга муваффақ бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионати доирасидаги “Барселона” - “Реал Мадрид” учрашуви бугун, 2 апрель куни соат 23:30 да бўлиб ўтади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!