Ўзбекистон дунёнинг энг бой мамлакатлари рўйхатида

10:05, 04 апрель

Американинг Global Finance Magazine нашри 185 мамлакат иштирокидаги энг бой мамлакатлар рўйхатини тузди. Ушбу рўйхат Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси берган маълумотлар асосида тузилган.  

Рўйхат тузилаётганда мамлакатдаги инфляция даражаси, нарх-наво ва аҳолининг харидорлик қобилиятини ҳисобга олинган. 

Мазкур рўйҳатда Ўзбекистон 127-ўринни ($5963) эгаллаган. 

Собиқ МДҲ давлатлари ичидан Литва энг бой мамлакатлар сифатида 41-ўринни эгаллаган бўлса, Эстония 42 ўринни эгаллади. Бу ерда ялпи ички маҳсулот аҳоли бошига 28245$ ва 27729$ долларни ташкил этади. 

Global Finance Magazine нашри дунёнинг энг бой мамлакати деб, биринчи ўринни Қатарга берди. (Ялпи ички маҳсулот аҳоли бошига – 146000$ долларни ташкил этади). Иккинчи ўрин Люксембург (94167$), учинчи ўрин эса Сингапурга насиб этди (84821$). 

Энг бой мамлакатлар 25 талигига нашр Бруней, Қувайт, Норвегия, БАА, Гонконг, АҚШ, Швейцария, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Нидерландия, Ирландия, Австралия, Австрия, Швеция, Германия, Тайвань, Канада, Дания, Оман, Исландия, Бельгия ва Франция давлатларини киритган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!