Сергей Лазарев “You Are the Only One” қўшиғи муваффақияти сирини ошкор этди

10:06, 04 апрель

Россиялик хонанда Сергей Лазарев “Евровидение” учун тайёрланган қўшиғи кўпчиликка нима сабабдан манзур бўлаётганини айтди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда. 

You Are the Only One(Сен ягонасан) қўшиғи маълум шахсга аталган. Бу эса таронанинг муваффақиятини таъминлаган. 

 “Қўшиғим бир қизга аталган. Ўйлашимча, шунинг учун ҳам у муваффақиятли чиққан. Тингловчилар аниқ шахсга йўналган сўзларни ҳис қилмоқда”,—дейди хонанда.

Бироқ Сергей Лазарев қўшиқ аталган қизнинг исмини ошкор этишни истамади.

Москва шаҳрида 3 апрель куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Сергей Лазарев халқаро танловда иштирок этишга тайёрлигини билдирган эди.

“Мен бир неча йиллик мусиқий тажрибага эгаман, биринчи йили куйлаётганим йўқ. Аммо ‘Евровидение’ тажрибасига эга эмасман. Ўзимни бекор ўтирибман, деб айта олмайман. Ғарбдаги каръерам эса молиявий инқироз туфайли тўхтаб қолган эди”,—дейди Сергей Лазарев.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!