“Муҳаббат тафти”: Арнав бедарак йўқолди, Кхуши эса ўз жонига қасд қилмоқчи...

10:54, 04 апрель

Сиз севиб томоша қилаётган сериал воқеалари атрофида шов-шувга арзирли янгиликлар кўпаймоқда. Шьямнинг  асл нияти тез кунларда фош бўлади. Аммо Арнавнинг тушунарсиз ҳаракатларига қандай изоҳ бор? Кхуши-чи, у қандай йўл тутади? Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз. 

•  Арнав, Кхушини ранжитгани учун ўзини айбдор билади. Қаттиқ ўйланганидан тушида ҳам Кхушининг қўлидан тутиб турганини кўради. Кхуши эса Арнавнинг кундалигини топиб олади. Ундаги ўзгаришлар сабабини билиш учун кундаликни вароқлашга тушади. 
•  Лаванье билан телефон орқали суҳбатлашаётган Арнавнинг сўзларини эшитиб қолган Кхуши, мени гумдон қилиб, ўзи Лаваньега уйланмоқчи деган хаёлга боради. Наҳот шу рост бўлса?
•  Арнав йиртилган сумкасини кўриб қолади. Холаси бу каламушларнинг иши дегач, ундан кемирувчилар учун заҳар келтиришни сўрайди. Уларни кузатиб турган Кхуши эса заҳар мен учун аталган деб ўйлайди. Шьям, Анжалига зиён етказмоқчи бўлади. Аммо ўзи билмаган ҳолда унинг ҳаётини сақлаб қолади. 
•  Кхуши ўз жонига қасд қилмоқчи. Уни бунга нима мажбур қилди?  
•  Оиласи ва Арнавга мактуб қолдириб, Кхуши баланд бинонинг юқори қаватига кўтарилади. У ўзини пастга ташламоқчи. Хатни ўқиган Арнав қизни қутқариб қолади. 
•  Ниҳоят Арнав сирни фош этди. Унинг Кхушига уйланиши, Анжалининг никоҳини сақлаб қолиш учун қилинган иш эди. 
•  Арнав, Кхуши ва Шьямнинг фотиҳаси аллақачон бекор бўлганидан хабар топиб, «бу сен ўйлаб топган навбатдаги баҳона, ишонмайман»  дейди. Шьям, оловга мой сепиб, иккисининг муносабатларига янада совуқчилик солади. У Кхушиндан ҳужжатларга имзо чекишни талаб қилади. 
•   Кхуши ҳужжатларга имзо қўйишни истамайди. Шьямнинг режасини фош қилгани учун у ўзидан ҳавотирда.  
•  Шьям назарда тутган ҳужжатлар имзоланади. Кхуши, Анжалининг онаси таваллуд топган кундан хабар топади. Арнавнинг хонасида хужжатларни тартибга келтираётган Шьямдан,  Кхуши  Арнав билан учрашишни сўрайди. 
•  Шьям, Кхуши яшириб қўйган ҳақиқий ҳужжатларни топиб олади. Анжали Пайялга идиш-товоқлар турадиган жовонни қулфлаб қўйишни айтади. Баббли жовон ичига яширинади. 
•  Кхуши ҳужжатлар йўқлигини билиб, бу ишда Шьямдан гумонсирайди. Нани, Кхуши ва Пайялга Манораманинг акаси Чандуни таништиради. 
•  Арнавнинг уяли телефонидан Кхушинга хабар келади. Қизиғи, бу Арнавнинг номаси эмас, балки нотаниш кимса томонидан йўлланган мактуб. Нани хавотирга тушиб қолган Кхушинни тинчлантиришга уринади. Кхуши ва Бабблининг биргаликдаги суратини кўриб қолган Манорама ўша кундан буён шубҳада. Кхуши Шьямнинг дипломатини топиб олади. 
•  Арнавнинг рақамидан келган нома Кхушини саросимага солиб қўяди. Кхуши, таом олиб келган Шьямнинг ёқасидан олиб «Арнав қаерда?» деб дод солади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!