Ҳиндистонда сигирнинг никоҳ тўйига 300 киши ташриф буюрди

11:03, 04 апрель

Ҳиндистоннинг Гужарот штатида ҳўкиз ва сигирнинг никоҳ тўйи нишонланди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда

Тўйи бўлаётган ҳайвонларга ҳинд миллий кийимлари кийдирилди. “Жуфтлик” барча ҳинд урф-одатларига мос тарзда никоҳланди. Ҳўкиз тўйга розилигини маъраш билан билдирди. Тўйга 300 нафар меҳмонлар ташриф буюрди. Тўй ҳайвонлар эгасига 180 минг фунт стерлингга тушди. 

Маълум бўлишича, мазкур тўй Ҳиндистоннинг муқаддас жонивори сигирларни ўлдиришга қаршилик акцияси тарзида нишонланган.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!