Россиялик аёл сумкага солинган чақалоғини кўп қаватли уй олдига ташлаб кетди

11:24, 04 апрель

Россиянинг Оренбург вилояти Орск шаҳрида савдо дўкони ходими сумкага солинган қиз бола чақалоқни топиб олган ва зудлик ҳуқуқ-тартибот идорасига қўнғироқ қилган, деб хабар берди “Вести” нашри.

Чақалоқ шифохонага юборилган. Полиция болани ташлаб кетган аёлни қидирмоқда. Шахси номаълум аёлга нисбатан “Боланинг ҳаётини хавф остида қолдириш” айби билан жиноий иш қўзғатилган, деб маълумот берди ИИВнинг ҳудудий вакили. Ҳозирда чақалоқнинг аҳволи яхши, ҳаёти хавф остида эмас.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!